ТОШКЕНТ, 14 дек - Sputnik. Махсус операция ҳудудида хизмат қилаётган россиялик аскар жанглар бўлаётган ҳудуддан қаровсиз қолган итни ўз уйига Бошқирдистонга бериб юборди. Бу ҳақида маҳаллий телеграм канал хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича сафарбар қилинган аскарлардан бири қаровсиз қоган итни Запорожье вилоятидан топиб олган ва унга "Сосисич" деб ном қўйган. У итни гуманитар ёрдам етказаётганлар билан бирга ўз уйига, Бошқирдистон республикаси, Белебеевский туманидаги Приютово қишлоғига жўнатган.
“Ўғлим бу итни уруш зонасида учратиб қолди ва ҳазил аралаш кўнгиллиларга итни Приютовога олиб кетишни таклиф қилди. Ва бу ишни бажарадиганлар бир зумда топилган ва ҳатто итни ўзлари билан олиб кетмоқчи бўлганлар ҳам бўлди”, — дейди аскарнинг онаси Тамара.
Аёл итга бошқа ном беришга қарор қилган ва "у ғарбдан келгани ва кўп нарсаларни бошидан кечирган "жангчи" бўлгани учун унга "Зет" деб исм қўйган". Тамара айтишига кўра, ит ҳалиям ҳар қандай баланд товушлардан қўрқади.
Эслатиб ўтамиз, бир неча ой олдин кўнгиллилар махсус операция ҳудудидан қаровсиз қолган итни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга совға қилишган эди.