ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik Россия Қирғизистонга гепатит В касаллигига қарши 350 минг доза вакцина юборди. Бу ҳақида РИА Новостига Россиянинг Бишкекдаги элчихонаси хабар берди.
“Россия Қирғизистонга “Вакцинатор” автомобили, ва тўққизта КАМАЗ базасидаги кўчма (мобиль) клиника юборди. Шунингдек, гепатит В га қарши 350 минг доза вакцина, 225 минг ОИВ, захм (сифилис), В,С касалликлари экспресс-тестлари, 350 мингта турли ахборот материаллари нусхалари юборилди”, - дейди ахборот хизмати вакили.
Унга кўра, 2022-2023 йилларда катта ёшдаги аҳолини гепатит В га қарши эмлаш бўйича 150 минг кишини эмлаш режалаштирилган. Таъкидланишича, эмлаш аҳоли учун мутлақо бепул бўлади.
“Вакцинация Россия Федерацияси томонидан молиялаштирадиган Шарқий Европа, Кавказолди ва Марказий Осиё мамлакатларига ОИТС ва бошқа инфекцион касалликларга қарши курашда техник ёрдам бериш дастури доирасида амалга оширилмоқда”, - дея хабар бермоқда дипломатик ваколатхона.