ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик депутатлар Россия Давлат Думасида бўлиб ўтаётган халқаро конференциясида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.
Давлат Думасида 14-15 декабрь кунлари “МДҲ мамлакатлари парламентлараро ҳамкорлигида сиёсий партиялар фракциялари ва блоклари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ўрни” III халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Абхазия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Молдова, Жанубий Осетия каби давлатлардан фракция раҳбарлари ва депутатлар иштирок этишмоқда.
III Международная конференция на тему "Роль взаимодействия фракций политических партий и блоков в межпарламентском сотрудничестве стран СНГ"
© Sputnik / Алексей Никольский
/ Конференция доирасида Давлат Думасида иштирокчи давлатлар делегатларининг Дума фракциялари вакиллари билан учрашувлари бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққан Россия Федерал мажлиси Давлат думаси раиси Вячеслав Володиннинг сўзларига кўра, ҳар бир давлатнинг ўзига хос сиёсий модели бор ва янада самаралироқ моделни ишлаб чиқиш учун турли ёндашувларни ўрганиш ниҳоятда муҳим.
Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Илҳом Абдуллаев ўз сўзида парламент аъзоларини мамлакатларни бирлаштирувчи қадриятлар асосида ҳамкорлик қилишга чақирди.
Маълумот учун, МДҲ давлатларининг парламентлараро ҳамкорлиги бўйича халқаро конференция мамлакатлар парламентарийлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш учун самарали платформа ҳисобланади.