Журналистлар учун энг хавфли мамлакатлар маълум бўлди

“Чегара билмас мухбирлар” оммавий ахборот ходимлари учун энг хавфли мамлакатларни маълум қилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 дек - Sputnik Мексика тўрт йилдан буён журналистлар учун энг хавфли мамлакат бўлиб қолмоқда. Украина эса 2022 йилда иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақида “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ноҳукумат ташкилоти йил сўнгги бўйича ҳисоботида маълум қилди.
Ҳисоботга кўра, 2022 йилда дунёда журналистлар ўлими сони ўтган йилга қараганда кўпроқ бўлган.
“Журналистлар ўлими бўйича икки йиллик кичик танаффусдан сўнг, 2022 йилда бу кўрсаткич 18,8% га ошди”, - дейилади ташкилот ҳисоботида ва Украинадаги ҳодисалар ҳам бунинг сабабларидан бири бўлгани қўшимча қилинган.
Шунга қарамай, ташкилот хулосасига кўра, журналистлар учун энг хавфли мамлакат ҳамон Мексика бўлиб қолмоқда. Мамлакатда бир йил ичида 11 нафар ОАВ ходимлари ўлдирилган. Иккинчи ўринда турган Украинада эса 8 нафар журналист ҳалок бўлган.