Иордания авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйди

Тошкент-Аммон рейслари икки ҳафтада бир амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Иорданиянинг “Jordan Aviation” авиакомпанияси Аммон-Тошкент-Аммон йўналишида янги парвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.
14 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:10 да Аммондан Тошкентга учиб келган Boeing-767 самолёти кутиб олинган.
Икки давлат ўртасидаги рейслар “Jordan Aviation” ва Ўзбекистоннинг “Ahella Tour” туроператори ўртасидаги келишув асосида амалга оширилади.
Тошкент-Аммон рейслари чартер асосида икки ҳафтада бир амалга оширилиши режалаштирилган.
“Jordan Aviation” — штаб-квартираси Амманда жойлашган Иордания авиакомпанияси. Компания чартер рейсларини амалга оширишдан ташқари, БМТ тинчликпарвар миссиялари учун ҳаво транспортини таъминловчи муҳим авиакомпания ҳисобланади.