ТОШКЕНТ, 14 дек - Sputnik. Ўзбекистонда ички рейслар учун 6 та кичик аэропорт ташкил этилади, eлар орқали сайёҳларни Ўзбекистоннинг бошқа диққатга сазовор жойлари ва зиёратгоҳларига етказишни режалаштирганмиз, деди Uzbekistan Airports директори Раъно Жўраева.
"Ушбу кичик аэропортларнинг баъзилари нолдан, бошқалари - мавжудлари асосида қурилади. Булар Шаҳрисабз, Мўйноқ, Сараосиё, Жиззах, Зарафшон ва Сўх аэропортларидир", - деди Жўраева.
Ундан ташқари Ўзбекистон ҳаво транспорти инфратузилмасини қуйидаги муҳим ўзгаришлар ҳам кутмоқда.
Фарғона водийсида мавжуд учта (Наманган, Андижон, Фарғона) ўрнига битта аэропорт ташкил этилиши мумкин.
2023-2024 йилларда Урганч ва Бухоро шаҳарларида янги аэропортларни фойдаланишга топширилади. Бунинг учун 2023 йилда мазкур аэропортларни қуриш бўйича хусусий шерикларни танлаш бўйича тендерлар ўтказилади.
Тошкент аэропорти самолётларнинг максимал сиғимини - самолётнинг учиши/қўнишилар сони - 2027 йилда тугатади. Биз соатига 12 дан ортиқ жўнашни таъминлай олмаймиз. Ҳозир биз соатига 8 та парвоз амалга оширишимиз мумкин.
Маълумот учун, 2022 йилда Ўзбекистон аэропортларининг умумий йўловчи сиғими 7,5 миллион кишини ташкил этади. Бу ҳатто пандемиядан олдинги йилдаги кўрсаткичлардан ҳам кўпроқ. Шунингдек, 2021 йилда 23 та авиакомпания бўлган бўлса, ҳозир уларнинг сони 50 тага етди.