ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. "Сурхон" давлат қўриқхонаси ҳудудида морхўрлар юрадиган жойларга табиий туз бўлаклари қўйиб чиқилмоқда. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, ёввойи ҳайвонлар учун қиш мавсуми энг муҳим ва машаққатли давр ҳисобланади. Чунки қишдан беталофат ўтиб олиш ташқи муҳитдаги хавф-хатар билан бирга физиологик ҳолатида ҳам ўзгаришлар юз беради.
Масалан, қиш даврида баланд тоғли ҳудудларда ёввойи ҳайвонларнинг тузга бўлган талаби 2-3 мартага ортиши кузатилади.
Айни шу жиҳат эътиборга олинган ҳолда "Сурхон" давлат қўриқхонаси ҳодимлари томонидан асосан морхўрлар юрадиган жойларга табиий туз бўлаклари қўйиб чиқилмоқда.