Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Херсонда янги шаҳар қурилади

Херсон вилояти Арабат тилида янги шаҳар қурилишини эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Херсон вилояти Геническ туманидаги Арабат тилида (жўғрофий стрелка, коса) янги шаҳар қурилади, деди вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Владимир Сальдо “Россия 24” телеканали эфирида.

“Президент (Владимир Путин. – таҳр.) келажакка – тинч келажакка боқади. Унга Геническ вилоятида Арабат тилида кичик шаҳар қуриш таклиф қилинди. Жуда яхши табиий шароитлар, темир йўл ва автомобиль алоқалари мавжуд. Жой жуда жозибали”, - дея Сальдонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.

Унинг қўшимча қилишича, президент топшириғига кўра, ривожланиш лойиҳаси аллақачон ишлаб чиқилмоқда. Арабатда барча зарур ижтимоий инфратузилма, мактаблар ва болалар боғчаларига эга янги турар-жой бинолари пайдо бўлади. Бу давлат органлари фаолияти учун ҳам шароит яратади.
Сальдонинг таъкидлашича жараён аллақачон бошланган.
Арабат тили узунлиги тахминан 113 километр ва кенглиги саккиз километргача бўлган узун ҳудуд бўлиб, Сиваш кўрфазини Азов денгизидан ажратиб туради. Чизиқнинг жанубий қисми Қрим Республикасига, шимолий қисми – Херсон вилоятига туташади.
23-27 сентябрь кунлари ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларида референдумлар бўлиб ўтди, унда овоз берганларнинг катта қисми Россия таркибига қўшилиш тарафдори бўлди. 30 сентябрь куни Путин ва минтақалар раҳбарлари РФ таркибига янги ҳудудларни қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни имзоладилар, кейин эса улар Давлат Думаси ва Федерация Кенгаши томонидан ратификация қилинди.
*Арабат тили — Қрим ярим оролининг шимоли-шарқий қисмида жойлашган тор ва узун қуруқлик бўлаги. Бир томондан у Крячина ороли билан туташ, узунлиги - 113 км, кенглиги — 270 метрдан 8 кмгача.
Арабатская стрелка (коса)