Россия чегараларида 400 дан ортиқ украиналик миллатчилар қўлга олинди

Россия чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган 400 нафар миллатчилар қўлга олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 дек - Sputnik. Россия давлат чегараларда 400 дан ортиқ украиналик миллатчилар қўлга олинди, деб хабар қилди Миллий аксилтеррор қўмита ахборот маркази.
“400 дан ортиқ украиналик миллатчи ва ҳарбий жиноят содир этган шахслар давлат чегарасини кесиб ўтишга уринган вақтда назорат-ўтказиш пунктларида қўлга олинди. Террорчилик фаолияти билан шуғулланган 1026 нафар шахс Россия Федерациясига киритилмаган”, — дейилади хабарда.
Хабарда айтилишига кўра, сешанба куни Москвада Миллий аксилтеррор қўмита (МАҚ) раиси, Россия ФСБ директори Александр Бортников бошчилигида федерал тезкор штабнинг қўшма йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилишда 2022 йилдаги иш якунлари эълон сарҳисоби эълон қилинган ва 2023 йилга мўлжалланган устувор фаолият йўналишлари белгилаб олинган.