Россия армияси УҚК позициясига янги “Торнадо-Г” билан зарба берди

“Торнадо-Г” “Град” залп билан ўт очувчи ракета тизимининг такомиллаштирилган версияси.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Марьинка йўналишида Украина армиясининг позициясига зарба бериш учун “Торнадо-Г” залп билан ўт очувчи ракета тизимини қўллади.
“Торнадо-Г” “Град”нинг такомиллаштирилган версияси, дея ёзади РИА Новости.
Лавҳаларда 122 миллиметрли калибр снаряди билан душман позициясига аниқ зарба берилгани акс этган
“Торнадо-Г” реактив тизими артиллерия ва миномёт, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари, душманнинг фронт ортидаги объектлари, кучлари ва техникаларига зарба бериш учун мўлжалланган. Машина мўлжалга олиш ва ўт очишни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими билан жиҳозланган.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.