ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Таълим ва фан вазирлигига Европа давлатларининг Африка ва бошқа қитъалардаги мустамлакачилик сиёсатининг келиб чиқиши, ривожланиши ва оқибатлари бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этиш, шунингдек, иккинчи “Россия-Африка” саммити учун материаллар тайёрлаш вазифасини юклади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Россия Таълим ва фан вазирлиги иккинчи “Россия-Африка” саммити учун материаллар тайёрлаш, федерал бюджет маблағлари ҳисобидан илмий тадқиқот олиб борадиган илмий ва олий таълим муассасаларининг илмий ишлар дастурига Европа давлатларининг Африка қитъаси ва бошқа қитъалардаги мустамлакачилик сиёсатининг келиб чиқиш тарихи, ривожланиши ва оқибатлари бўйича илмий тадқиқотларни киритишни таъминласин”, - дейилади Кремль сайтида эълон қилинган топшириқда.
Ишни “Россия Фанлар академияси” федерал давлат бюджет муассасаси ва “Россия тарих жамияти” уюшмаси билан биргаликда амалга оширилиши таклиф этилган.
Топшириқнинг охирги муддати – 1 февраль.