ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Германия собиқ канцлери Ангела Меркелнинг Минск келишувлари ҳақидаги сўзлари ўзининг очиқ-ойдинлиги билан кишини қўрқитади. Бу ҳақда Австрия собиқ вице-канцлери Хайнц-Кристиан Штрахе маълум қилди.
“ГФР собиқ канцлери Ангела Меркель Минск келишувлари жиддий бўлмагани ва Украинага қайсидир маънода эҳтимолий ҳарбий ривожланиш учун вақт бериш учун имзоланганини маълум қилди. Меркель хоним бу ҳақда қандай очиқлик билан гапираётгани қўрқитади”, - деди Штрахе. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Собиқ вице-канцлернинг фикрича, бундай сўзлар ишонч асосига путур етказади.
Эслатиб ўтамиз, Меркель "Die Zeit" нашрига берган интервьюсида 2014 йилги Минск шартномалари аслида Украинани қуроллантириш учун вақт ютишга уриниш бўлганини маълум қилган эди. Украина эса бундан кучайиш учун фойдаланган.