Махсус операция ҳақида сохта хабар тарқатган 3,5 мингта интернет-манбалар блокланди

Интернетда 5,7 минг террористик мазмундаги материаллар блокланди, 25 мингдан ортиқ террористик мазмундаги материаллар ўчирилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 дек - Sputnik. Февраль ойидан бери махсус операция ҳақида ёлғон маълумот тарқатган 3500 дан ортиқ интернет-ресурслар блокланди, деб хабар беради Россия Миллий аксилтеррор қўмитаси ахборот маркази.
“Роскомнадзор ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг биргаликдаги фаолияти ахборот маконини терроризм мафкураси тарғиботидан ҳимоя қилишни кучайтиришга хизмат қилди. Интернетда 5,7 минг террористик мазмундаги материаллар блокланди, 25 мингдан ортиқ террористик мазмундаги материаллар ўчирилди.

Махсус операция бошланганидан бери сохта маълумот тарқатган 3,5 мингдан ортиқ интернет-ресурслар блокланди”, — дейилади хабарда.

Маълумот учун, сешанба куни Москвада МАК раиси, Россия ФСБ директори Александр Бортников бошчилигида МАК ва Федерал тезкор штабнинг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди, унда 2022 йилдаги иш якунлари эълон қилинди. сарҳисоб қилиниб, 2023 йилга мўлжалланган устувор фаолият йўналишлари белгилаб олинди.