ЕИ дипломатия раҳбари Жозеп Боррель Украинадаги можаро туфайли қурол захиралари тугаб бораётганидан арз-дод қилди. Бу Евроиттифоққа қандай хавф туғдириши мумкин? – РИА Новости материалида батафсил.
Омбордан эмас, армиядан
Боррелнинг алоҳида таъкидлашича, Киев ҳарбий ёрдамни армиялар омборларидан эмас, балки фойдаланаётган арсеналлардан бермоқда. Соддароқ айтганда, Украина Қуролли кучларини қуроллантириб, ЕИ хонавайрон бўлмоқда.
Шу билан бирга, амалдор Украина ғалаба қозонмагунча” қурол етказиб бериш тезлигини секинлаштирмасликни таклиф қилди. Амму бунга ҳамма ҳам рози эмас.
Италия мудофаа вазири Гуидзо Крозетто минимум йил сўнггига қадар мамлакат Украинага қурол етказа олмаслигини маълум қилди.
“Кўрамиз, ҳукумат қандай қарор қабул қилади”, - дея қўшимча қилди у.
Ким қанча бера олади?
Украинани қўллаб-қувватлаш Европа Иттифоқига жуда қимматга тушмоқда. Германиянинг Statista портали маълумотларига кўра, миллатлараро Европа тузилмалари бунинг учун 34,99 миллард евро харажат қилган. Ундан 30,32 миллиарди- молиявий кўмак, 3,1 – ҳарбий, 1,57 – гуманитар ёрдам.
Давлатлар даражасида Германия етакчилик қилмоқда. Берлин Киев учун беш ярим миллиард евро миқдорида ёрдам ажратган. Қарийб 1,15 миллиард иқтисодиётга сармоя сифатида кетган, 1,95 – гуманитар, яна 2,35 – ҳарбий ёрдами.
Иккинчи ўринда эса ҳарбий ва иқтисодий ҳолатдан келиб чиққанда кутилмаганда Польша турибди. Варшава уч миллиард доллар миқдорида ёрдам берган. Ярмидан кўпи-1,82 миллиарди- армия учун йўналтирилган.
Учинчи ўринда 1,41 миллиард еврога хотамтойлик қилган Франция турибди: 800 миллион- молиявий, 140-гуманитар, 470- ҳарбий ёрдам.
Аммо бу рақамларнинг ҳаммаси мутлақ, бошқа бир кўрсаткич- Европа мамлакатлари ажратган ёрдамнинг ўз ЯИМга нисбатидир. Ва бунда етакчилар деярли умуман бошқача:
Эстония - 1,1 фоиз
Латвия – 0,93 фоиз
Польша – 0,5 фоиз
Литва - 0,46 фоиз
Норвегия – 0,34 фоиз
Таъкидлаб ўтиш лозимки, Жаҳон банки маълумотларига кўра, Эстония мудофаа учун ўз ЯИМнинг қарийб 2,3 фоизини сарфлайди.
Қайтмас пуллар
Баҳор бошида Европа Иттифоқи Киевга берилган ҳарбий ёрдамни қоплаш учун Европа тинчлик жамғармасидан фойдаланмоқчи эканини маълум қилган эди. Бироқ, Politico нашрига кўра, Брюссель қўллаб-қувватлаш миқдорини кам деб баҳолаган.
Бюджети 2027 йилгача 5,63 миллиард бўлган ушбу жамғарма ўтган йили дунёнинг турли мамлакатларини қўллаб-қувватлаш учун тузилган. Қўллаб-қувватлашга 2022 йилда учун атиги ярим миллиард евро сарфланиши прогноз қилинган. Кейин Россиянинг ҳарбий махсус операцияси туфайли бу пуллар бир ярим миллиардга кўпайтирилди. Ҳаммаси, кутилганидек, Киевнинг эҳтиёжларига кетди.
Ноябрга келиб фақат мана шу линия бўйича харажатлар 3,1 миллиард долларни ташкил этган.
“Бонсай-армиялар” ўрмони
Кейинги йил ҳам Киевга бундан кам ёрдам ажратилмайди: душанба куни оқшомда Боррель 2023 йилда икки миллиард евро ажратилишини маълум қилди. Ваҳоланки, у тўрт ой аввал бундай ёндавшувнинг хавфли эканини айтган эди.
“ЕИ қуролли кучлари худди “бонсай-армия”га ўхшаб қолган: ҳақиқийга ўхшайди, аммо Россия билан кенг қамровли қарама-қаршилик учун уларда ресурслар жуда кам”, - дея тан олган эди амалдор.
Европаликларни қўрқитаётган баёнот – бу ҳақиқатларнинг ҳаммаси эмас, дейди ҳарбий эксперт Алексей Леонков.
“Европаликлар чиндан ҳам омборларда бор қуролларни етказиб берди, улар бунга тайёр эмасди, - дейди у. Улар совет давридаги техникалар ва курол-яроқлар билан чекланишни режалантиришганди. Бироқ бу захиралар тезда тугади ва НАТО қуролларини етказиб бериш бошланди. Қолаверса, таъминотнинг катта қисмида фойдаланишдан чиқарилган яроқсиз қуроллар намуналари ҳам бор эди”.
Техника парклари алоҳида мавзу, дейди у. Масалан, Германиянинг Leopard II танкларининг 45% ҳарбий ҳаракатларга тайёр, қолгани таъмирга муҳтож.
“Муаммо европаликларнинг қуроллари тугаб бораётганида эмас, балки маҳаллий ҳарбий саноат комплекси буларни ўрнини тўлдира олмаслигида, - дея алоҳида таъкидлади Леонков. – 90- 2000 йилларда Европа ҳарбий саноати Американики билан рақобат қиладиган даражада бўлган бўлса, ҳозир у анча кучсизланиб қолган”.
Ва ҳозирча у Киевни қўллаб-қувватлашни уддалай олиши ҳам номаълум. Айниқса, сиёсатчиларнинг ёрдам ҳажмини ошириш ҳақидаги баланпарвоз ваъдалари фонида.