Фарғонадаги сиҳатгоҳ хусусий шахсга 22,5 млрд сўмга сотилди

Сиҳатгоҳ аукционга чиқарилгач, унинг нархи қарийб 7 млрд сўмга кўтарилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Фарғона вилоятида жойлашган “Нурафшон сиҳатгоҳи” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши 22,5 млрд сўмга сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сиҳатгоҳ 15 млрд 496,2 млн сўм бошланғич нарх билан савдоларга чиқарилган. Оммавий савдоларда Иқболой Хабиловна Қосимова ғолиб бўлган. У мулк учун 22 млрд 469,5 млн сўм таклиф қилган.
Сиҳатгоҳнинг умумий майдони 12,3 гектарни ташкил қилади, бино ва иншоотлар эса 6 226,9 кв. м. майдонни эгаллаган. МЧЖнинг устав капитали 9,6 млн сўмга тенг.
МЧЖнинг 8,9 млн сўм дебитор қарздорлиги ва 265,3 млн сўм кредитор қарздорлиги мавжуд бўлган.