ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Ўзбекистон пойтахтида 19 – 23 декабрь кунлари “Тошкент шодликлари” IX Халқаро болалар расмлари биенналеси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Халқ сўзи” газетаси.
Унга Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма номидаги халқаро маданият карвонсаройи мезбонлик қилади, деб ёзади нашр.
Болалар иши уч ёш тоифасида баҳоланади: 5-7 ёш, 8-12 ёш ва 13-15 ёш.
Бу йил тадбирда Италия, Беларусь, Россия, Таиланд, Франция, Озарбайжон, Ҳиндистон, Малайзиядан 20 га яқин хорижий муаллифлар иштирок этади.
Танловга қўшни давлатлар – Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистондан кўплаб асарлар киритилган.
Биенналеда жами 2500 га яқин асарлар намойиш этилади. Уларнинг икки мингини ўзбеклар жўнатган.