Тошкент – Урганч йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Янги йил байрами муносабати билан Тошкент – Урганч йўналишидаги рейслар кўпайтирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида 2022 йилнинг 18, 20, 23, 25, 27, 30 декабрь ва 2023 йилнинг 3, 6, 8, 10, 13, 15 январь кунлари Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида қўшимча 12 та қатновлар йўлга қўйилади.
Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
156-сонли Тошкент — Урганч йўналиши:
Тошкент 00:05 — Урганч 14:23
155-сонли Урганч — Тошкент йўналиши:
Урганч 17:35 — Тошкент 06:54
Аввалроқ 12 декабрдан Андижон вилоятидан Хива, Термиз ва Қўнғиротга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилиши хабар қилинган эди.