Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги подстанцияда юзага келган ёнғин бартараф этилди

Ёнғин натижасида подстанцияни ичидаги мойи ёниб зарарланган. Ҳеч қандай портлаш рўй бермаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги “Боғизағон”подстанциясида юзага келган ёнғин бартараф этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) хабар берди.
Ёнғин ҳақидаги хабар 11 декабрь куни соат 19:51 да хабар келиб тушган.
Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғинга 20:08 да етиб борган ва соат 21:40 ўчирилган.
Маълум қилинишича, ёнғин натижасида подстанцияни ичидаги мойи ёниб зарарланган. Ҳеч қандай портлаш ҳолатлари рўй бермаган. Ёнғиндан ён-атрофдаги биноларга зарар етмаган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.