Россия ўзбек олмасининг асосий харидорларидан бири бўлди

Ўзбекистон олмасининг асосий қисми Қозоғистон ва Россияга экспорт қилинмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 7,3 млн долларга тенг бўлган 18,5 минг тонна олма экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Олма экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,4 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар қаторига Қозоғистон (12,6 минг тонна), Россия (4,2 минг тонна), Қирғизистон (1,5 минг тонна), Туркманистон (163 тонна) кирган.
2022 йилнинг 10 ойида хорижга энг кўп олмани Фарғона вилояти (5 минг тонна), Хоразм вилояти (4,5 минг тонна), Тошкент вилояти (1,8 минг тонна) экспорт қилган.
Мева экспорти: қандай мевалар қаерга жўнатилмоқда