ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Қозоғистонда ҳар бир вазир ва ҳоким фаолияти статистик ҳисоботларга кўра эмас, балки аниқ ва сезиларли натижалар асосида баҳоланади. Бу ҳақда мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди.
“Бўлиб ўтган президент сайловлари фуқаролар давлат олиб бораётган сиёсатни қўллаб-қувватлашини кўрсатди. Халқ ҳақиқий ўзгаришларни кутмоқда, узоқ келажакда эмас, балки ҳозирданоқ. Биз халқ ишончини оқлашимиз шарт”, - деди Тоқаев.
Қозоғистон раҳбари республикада савловолди дастурини амалга оширишга қаратилган ҳаракатлар режаси қабул қилинганини эслатди.
“Барча тадбирлар ўз вақтида тўлиқ амалга оширилиши шарт. Ҳар бир вазир ва ҳоким фаолияти статистик ҳисоботларга кўра эмас, балки аниқ ва сезиларли натижалар асосида баҳоланади”, - деди у.
Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови 20 ноябрда бўлиб ўтди. Унда Тоқаев 81,31 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.