Путин Алиев билан Қорабоғ келишувини муҳокама қилди

Россия ва Озарбайжон президентлари телефон орқали уч томонлама келишувни муҳокама қилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан Боку, Ереван ва Москва ўртасидаги уч томонлама келишувларни амалга оширишни муҳокама қилди. Бу ҳақда бугун, 12 декабрь куни Кремль матбуот хизмати хабар берди.

“Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари ўртасида 2020 йил 9 ноябрь, 2021 йил 11 январь ва 26 ноябрь ва жорий йил 31 октябрдаги келишувларни амалга оширишнинг айрим амалий жиҳатлари, жумладан, Жанубий Кавказда иқтисодий ва логистика алоқаларини тиклаш режалари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Кремль келгусида ҳам алоқаларни давом эттириш ҳақида ҳам келишиб олинганини қайд этди.
Маълумот учун, Россия ва Озарбайжон президентлари охирги марта 26 ва 22 ноябрь кунлари телефон орқали гаплашганди. Ўшанда давлат раҳбарлари уч томонлама келишувларни амалга ошириш, Арманистон-Озарбайжон чегарасида хавфсизликни таъминлаш ва Жанубий Кавказда транспорт алоқаларини тиклаш масалаларини муҳокама қилганди.