ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Келаси ҳафтадан Ҳиндистон Россия билан савдо-сотиқдаги ҳисоб-китобларда рупиядан фойдаланишни бошлайди. Бу ҳақда Ҳиндистон экспорт ташкилотлари федерацияси бош директори Ажай Сахай “Mint” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
“Қатор масалалар ҳал этилди. Экспортчилари импортчилар банкларга ҳисоб очиш учун (рупияда – таҳр.) мурожаат қила бошлашди. Россия билан айрим товарлар савдоси ҳисоб-китоблари янги тўлов тизими бўйича келаси ҳафтадан амалга оширилиши кутилмоқда”, - деди у.
Газета маълумотларига кўра, бешта ёки олтита Россия банки Ҳиндистон банкларида савдо ҳисоб-китоби учун рупияда ҳисоб очишга рухсат олган. Нашр ҳозиргача бундай 10-11 та ҳисоб очилганига аниқлик киритган.
Ноябрь бошида Ҳиндистон ҳукумати халқаро савдо ҳисоб-китобларида миллий валютадан фойдаланишга рухсат берган. Ноябрь ўртасида Ҳиндистон Россия билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини икки бараварга оширишмоқчи экани маълум бўлган эди, миллий валюталардаги ҳисоб-китоблар эса бу учун қўшимча туртки бўлиши керак.