Боррель Россияни Украина билан адаштириб юборди

Мария Захарова Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакилининг хатосига муносабат билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель 12 декабрь куни Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги учрашуви бошланишидан олдин Эронга қарши санкциялар қўлланилишини эълон қилар экан, Россия ва Украинани чалкаштириб юборди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Жума куни кечқурун мен Эрон ташқи ишлар вазири билан узоқ суҳбатлашдим. Гуманитар сабаблар, шунингдек, Эроннинг Украинани қўллаб-қувватлагани сабабли Эронга қарши жорий этиладиган Европа Иттифоқи санкциялари ҳақида гаплашдик”, - деган Боррель журналистларга.
Дипломат Эронга қарши янги санкциялар пакети “жудаям қақшатқич” бўлишини таъкидлади.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Боррелнинг янглишганига муносабат билдириб, бундай раҳбарлар билан Европада аҳвол ёмонлашаверишини айтиб ўтди.

“Боррель, иттифоқ мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги учрашуви бошланишидан олдин Россия ва Украинани чалкаштириб юборди ва “Украинани қўллаб-қувватлагани учун” Эронга қарши санкциялар жорий этилишини эълон қилди. Европа Иттифоқини шундай одамлар бошқаряпти. Натижаси равшан. Келгусида бундан баттар бўлади.”, - дея ёзди Захарова Telegram саҳифасида.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Эрон гўёки Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатгани сабабли Теҳронга нисбатан чекловларни эълон қилган эди.