ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида 11 декабрь куни бокс бўйича IBA Champions Night мусобақаси бўлиб ўтди.
Бу оқшом доирасида Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов келиб чиқиши Россиядан бўлган Баҳрайн вакили Данис Латиповга қарши рингга кўтарилди.
Жанг тўлиқ беш раунд давом этди ва уларнинг барчасида ўзбекистонлик боксчи катта устунлик қайд этди.
Якунда ҳакамлар бир овоздан Баҳодирнинг ғалабасини қайд этди. Жалолов ушбу ғалаба орқали IBА чемпионлик камарига эга чиқди.