"Зомин" давлат қўриқхонаси ҳудудида булдуруқ ҳодисаси кузатилмоқда

Булдуруқ қалин туман сабаб кўринувчанликнинг 50 метргача чекланганида ҳамда ҳароратнинг 0 даражадан паст бўлганида рўй беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Зомин" давлат қўриқхонаси ҳудудида булдуруқ ҳодисаси кузатилмоқда. Бу ҳақда Жиззах вилояти Экология бошқармаси хабар берди.
Табиатнинг бу ҳодисаси булдуруқ (изморос) дейилади. У қалин туман сабаб кўринувчанликнинг 50 метргача чекланганида ҳамда ҳароратнинг 0 даражадан паст бўлганида рўй беради.
Намликка ўта тўйинган ҳаво таркибидаги сув кристаллашиб дарахт шохлари, симликлар ва симёғочларга ёпишиб қолади. Яъни қиров атрофни қор каби қоплаб олади.
Физикада бу — сублимация ҳодисаси дейилади.
"Зомин" давлат қўриқхонаси
Расмлар қўриқхона ходимлари томонидан назорат-кузатув ишлари жараёнида олинган.