Тошкент вилоятидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга бир млрд сўм маблағ ажратилди

Маблағ вилоятдаги ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, уй-жойи таъмирталаб фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун сарифланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Тошкент вилоятидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга 1 млрд сўм маблағ ажратилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли фармойиши қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, вилоят маҳаллий бюджетининг жорий йил 3- чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағларини шакллантириш учун маблағ ажратиш берлгиланган.
Маблағ вилоятдаги ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, уй-жойи таъмирталаб фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун сарифланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда аҳоли билан мулоқотнинг сифат жиҳатидан мутлақо янги тизими жорий этилиб, тажриба сифатида Тошкент вилоятининг оғир ҳудудларидан бири бўлган Оққўрғон тумани танлаб олинганди.