Россия Мудофаа вазирлиги УҚК самолёти қандай йўқ қилингани акс этган видеони кўрсатди

Кадрларда Россия Ҳаво-космик кучлари Су-35С ёрдамида қандай ўз вазифаларини бажараётгани кўрсатилган.
Sputnik
Россия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучларининг самолёти аниқлангани ва йўқ қилингани акс этган видеони кўрсатди.
“Парвоз вазифасини бажариш чоғида Россия ҲККнинг учувчилари душман самолётини ўз вақтида аниқлашди ва йўқ қилишди”, - дейилган хабарда.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.