Путин ва Эрдоған телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбат чоғида Туркия ва Россия раҳбарлари минтақавий масалаларга ҳам тўхталишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда РИА Новостига Туркия еткакчиси канцелярияси маълум қилди.
“Суҳбат чоғида Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатлар, айниқса энергетика масаласи муҳокама қилинди, шунингдек, минтақавий масалаларга, жумладан, дон йўлаги ва терроризмга қарши курашишга баҳо берилди”, - дейилган хабарда.
Суҳбат чоғида Эрдоған биргаликдаги сайъ-ҳаракатлар туфайли муҳтож мамлакатларга 13 миллион тоннадан зиёд дон етказиб беришга эришилганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, энди дон келишуви доирасида озиқ-овқат ва бошқа товарларни экспорт қилиш устида ишлаш мумкин.
Бундан ташқари, Туркия раҳбари Украинадаги инқироз тезроқ ҳал бўлишига умид билдирган.