“Ўзимизга жабр қилдик”: Австриянинг собиқ вице-канцлери Россияга қарши санкциялар ҳақида

Хайнц-Кристиан Штрахенинг сўзларига кўра, Россия қарши санкциялар натижасида европаликларнинг ўзига зарар етказилган, Австрия ўзига ўзи жабр қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Европа Иттифоқи санкциялари Россияни “тиз чўктиролмади” ва аксинча бундан евпопаликларнинг ўзи жабр кўрди. Бу ҳақда Австриянинг собиқ вице-канцлери Хайнц-Кристиан Штрахе маълум қилди.

“Сўнгги пайтда биз кўп нарсани бошдан кечирдик, биз бунинг эвазига бирор нарса ютишимиз мумкин, Россия тиз чўктирилади деб бизни алдаган ва қабул қилинган санкцияларни бошдан кечиряпмиз. Бу мутлақо бундай эмас”, - деди Штрахе Венадаги митингда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Унинг сўзларига кўра, Россия қарши санкциялар натижасида европаликларнинг ўзига зарар етказилган, Австрия ўзига ўзи жабр қилган.

Штрахе электр энергияси, газ ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилиб кетганига эътибор қаратди. Шунингдек, у одамлар яқин ойларда ўзларини қандай таъминлашни билмасликларини маълум қилди. Собиқ вице-канцлер вазиятни одамлар фаровонлигига таҳдид солувчи ва уларни эртанги келажакка бўлган ишончдан маҳрум қилаётган “ўта хавфли” деб атади.
“Бу биз истамаган ижтимоий кескинлик билан таҳдид қилиши мумкин, ва сиёсий масъулиятга эгалар бунга тўсқинлик қилишлари шарт”, - деди у.
Венада шанба куни, совуқ об-ҳавога қарамасдан, митинг бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари Австрия ҳукуматидан ЕИнинг Россияга қарши санкция сиёсатини қўллаб-қувватламасликни, мамлакатни бетараф мақомини сақлашни ва ноқонуний миграцияга қарши сайъ-ҳаракатларни кучайтиришни талаб қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошди.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.