ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Наманган вилояти Давлатобод туманида Ҳосил байрами муносабати билан халқ сайиллари бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Кўпкари беллашувларида Андижон, Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва Қозоғистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистондан келган беш юзга яқин моҳир чавандозлар иштирок этишди.
Давлатобод тумани ҳудудида қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишлаб ўтказилган улоқ-кўпкари беллашувларини ўн мингга яқин фуқаролар кузатиб борди.
Маълумот учун, улоқ, кўпкари – Ўрта Осиё халқларининг қадимий оммавий, миллий ўйинларидан бири бўлиб, асосан, ғалаба ва ҳосил байрамлари, тўй ва сайиллар муносабати билан ташкил этилган.
Ўзбекистонда улоқ-кўпкари мусобақалари вилоятларда мавсумий ва доимий равишда ўтказилиб келинади. Шу йилнинг 1 январь ҳолатига республика бўйича уларнинг сони 260,7 минтани ташкил этмоқда. Энг кўп от Тошкент вилоятига (55,8 минг бош)тўғри келади.