ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Республиканинг барча ҳудудларида ўтказилган "Мен донорман" хайрия акцияси давомида 3,2 тонна қон йиғилди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги хабар берди.
Республиканинг барча ҳудудларида 5-10-декабрь кунлари “Қон донорлиги ҳафталиги” доирасида "Мен донорман" хайрия акцияси бўлиб ўтди. Акция Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят қон қуйиш марказларида, шунингдек, тиббиёт муассасалари ҳамда Республика қон қуйиш марказида ўтказилди.
"Мен донорман" хайрия акцияси
© Ёшлар ишлари агентлиги
Унда жами 6882 нафар кўнгилли иштирок этди.
Маълумот учун, хайрия қон топшириш акциясида 18 ёшдан ошган ҳамда 60 ёшгача бўлган, сариқ касалга чалинмаган, “D” рўйхатда турмайдиган соғлом фуқаролар донор сифатида иштирок этишади. Ўтган йили ташкил этилган акцияда 3120 нафар кўнгилли томонидан 1,5 тонна қон топширилган.