Коронавирус билан кунлик касалланиш бироз пасайди - ССВ

Янги касалланиш ҳолатлари Сирдарё ва Андижон вилоятларидан ташқари, қолган барча ҳудудларда кузатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Мамлакатда коронавирус билан кунлик касалланиш бироз пасайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистонда 10 декабрь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 120 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари Сирдарё ва Андижон вилоятларидан ташқари, қолган барча ҳудудларда кузатилди.
Унга кўра:
Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар;
Бухоро вилоятида 7 нафар;
Жиззах вилоятида 5 нафар;
Қашқадарё вилоятида 4 нафар;
Навоий вилоятида 1 нафар;
Самарқанд вилоятида 4 нафар;
Сурхондарё вилоятида 1 нафар;
Фарғона вилоятида 5 нафар;
Хоразм вилоятида 1 нафар;
Тошкент вилоятида 17 нафар.
Шунингдек, 70 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, 9 декабрь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 130 нафарни ташкил этганди. Тошкент шаҳрининг ўзида коронавирус билан касалланганлар яна 100 дан ошган.