Газ иттифоқини тузиш ғоясида сиёсий ўйин йўқ – Лавров

Россия ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, иттифоқ бу мамлакатлар учун фойдаланиш зарур бўлган кўплаб афзалликларга эга.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги газ иттифоқни тузиш ғоясида ҳеч қандай сиёсий ўйин йўқ. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

“Ҳозир Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама газ лойиҳасини шакллантириш хусусидаги ташаббус муҳокама қилинмоқда. Таҳлилчилар, айниқса Ғарбда, дарҳол бу қандайдир сиёсий ва геосиёсий “ўйин” эканлиги ҳақида гапира бошлашди. Бу ерда ҳеч қандай “ўйин” йўқ”, - деди Лавров Қозоғистоннинг “Хабар 24” телеканалига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, иттифоқ бу мамлакатлар учун фойдаланиш зарур бўлган кўплаб афзалликларга эга.
“Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон – умумий газ транспорти тизимига эга қўшнилар. Газ билан таъминлаш истеъмолнинг мавсум палласини инобатга олган ҳолда бузилмаслигидан манфаатдорлар”, - деди у.
Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокида газ иттифоқи тузиш ҳақидаги хабарлар ноябрь охирида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Москвага ташрифидан сўнг пайдо бўлган эди.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 7 декабрь куни берган баёнотида республика қўшни давлатлардан газ ва электрни, иттифоқ тузмасдан, тижорат шартномалари асосида сотиб олишга тайёр эканини маълум қилган эди.
Бунга жавобан Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ иттифоқи тузиш ҳақидаги шартномаси фақат тижорат мақсадларни кўзлашини ва бу ерда ҳеч қандай сиёсат йўқлигини маълум қилган эди.
Газ масаласида муросали ечимлар топилиши мумкин - Путин