Андижонда талабалар учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилди

Талабалар учун Қўрғонтепанинг 8та ҳудудига жами 11та автобус хизмат қилади - тавсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Андижоннинг қўрғонтепалик талабалари учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги хабар берди.
Айтилишича, мазкур автобус талабаларни Андижондаги олийгоҳларга бепул олиб бориб, яна қайтиб олиб кетади.
Бу ташаббус ёшларнинг қиш мавсумида йўл қатновида юзага келган ноқулайликларини бартараф этиш мақсадида Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги ҳамда тумандаги фаол фермер ва тадбиркорлар томонидан амалга оширилмоқда.
Талабалар учун Қўрғонтепанинг 8 та ҳудудига (Марказ, Қўрғонтепа, Қорасув, Султонобод, Дардоқ, Чимён, Қўштепа, Савой қишлоқларига) жами 11 та автобус хизмат қилади.

“Автобус талабаларни якшанба куни ўзлари яшовчи ҳудудлардан олиб, ўқиш жойига қадар элтиб қўяди. Сўнг шанба куни ўқиш жойидан уйларига қадар олиб келади. Бунинг учун туман ҳокимлиги махсус чипта жорий қилган”, - дейилади хабарда.

Бугун биринчи қатнов амалга оширилади.