ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. "Тошкент" халқаро аэропортида ҳаво кемаси қўниши пайтида юзага келган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича тактик-махсус ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулот афсонасига кўра, бортида 72 йўловчиси бўлган самолётнинг қўниш пайтида унинг ёқилғи бакида ёнғин чиқади. Диспетчер аэропортнинг барча хизматларини хабардор қилади. Аэропорт ва Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати ходимлари зудлик билан учиш-қўниш йўлагига етиб келишади.
"Ёнғин" 5 дақиқа ичида бартараф қилинди ва барча жабрланганлар эвакуация қилинди.
Фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш учун 3 та аэропорт хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси, жами 160 киши, 20 та техника ва Ту-154 ўқув самолёти жалб этилди.