Бу қизиқ

Смартфон қор уюмига тушиб кетса нима қилиш керак – мутахассис

Қор уюмига тушиб қолган смартфонни кун давомида ишлатиб бўлмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Смартфон қор уюмига тушганидан сўнг, ортиқча намликдан халос бўлиш учун уни силкитиш, намликни ўзига олувчи воситалар билан артиш керак. Шу билан бирга, бир кун давомида қурилмадан фойдаланмаслик талаб этилади. Бу ҳақда РИА Новостига “МегаФон” хизмати раҳбари Никита Эфимов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, смартфон қор уюмига ёки кўлмакка тушганидан кейин уни дарҳол силкитиб қўйиш керак. Бу қурилмани кўпроқ намлик олишдан сақлайди. Шунингдек, смартфонни ўчириб қўйиш лозим бўлади.
Смартфонни фен билан қуритиш ёки иситиш мосламасига қўйишнинг ҳожати йўқ. Биринчи ҳолда, сув қурилманинг барча қисмига тарқалади, иккинчи ҳолатда эса тўсатдан қизиб кетиш туфайли батареяга зарар етади.
“Қурилмани қордан тўлиқ тозалаганингизга ишонч ҳосил қилиш учун улагичларни, карнай ва сим-карта жойлайдиган қисмини текширинг. Агар иложи бўлса, батареяни чиқариб олинг. Бундан ташқари, қор зарралари юмшоқ воситалар билан тозаланиши керак, лекин ҳеч қандай ҳолатда қаттиқ ёки металл буюмлар ишлатилмаслиги керак. Улар қурилмага зарар этказиши мумкин”, дея қўшимча қилди Никита Эфимов.
Қолаверса, гаджетни тўлиқ қуригунча қувватлаб бўлмайди. Чунки қор кимёвий моддалар билан тўла, улар электр билан алоқа қилганда коррозияга олиб келади.