Самолётда йўловчи ташиш нархлари бир ойда ўртача 6,5 %га ошди

Ўзбекистонда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўртача 2,7 % га арзонлашган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Самолётда йўловчи ташиш нархлари бир ойда ўртача 6,5 % га ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, ноябрь ойида Ўзбекистонда маҳаллий йўналишларда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 6,5 % га ошган.
Ҳаво транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш нархлари йил бошидан буён ўртача 3,8 % га арзонлашгани кузатилган.
Ўзбекистонда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 2,7 % га арзонлашган.