ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Кеча Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистлар Россия президенти Владимир Путинга Меркельнинг "Минск шартномалари аслида Киевни қуроллантириш учун вақт ютиш учун" имзонлангани ҳақидаги сўзларига изоҳ беришни сўрашди.
"Мен учун бу кутилмаган воқеа бўлди. Мен ранжидим. Мен собиқ Германия раҳбариятидан буни кутмаган эдим. Мен ҳар доим улар ўзини самимий тутмоқда деб ўйлардим.
Улар, албатта, Украинани қўллаб-қувватлашарди, мен буни билардим, лекин мен ГФР раҳабарияти астойидил можарони бартараф этишни хоҳлайди деб ишонган эдим.
Аслида Минск шартномаларини ҳеч ким бажаришни режалаштирмаган экан. Бу ҳақида собиқ Украина президенти Порошенко ҳам айтди “имзолаганман, лекин бажармаслигимизни билар эдим” деди у. Лекин биз ҳеч бўлмаса жараённинг бошқа аъзолари самимий эканига ишонган эдик. Аслида улар ҳам бизни алдаган экан.
Минск шартномаларнинг асл мақсади – вақтни чўзиш ва ушбу давр ичида Украинани қурол-аслаҳа билан тўлдириш бўлган.
Эҳтимол, биз буни (махсус операцияни – таҳр.) анча кеч бошладик, балким эртароч бошлаш керак эди. Биз сўнгги дамгача ушбу Минск тинчлик шартномалари доирасида келишувга эриша оламиз деб умид қилган эдик.
Ҳозир бунга нима ҳам дердик – фақат бир нарса – ишонч масаласи. Ўзи ишонч шундоқ ҳам нолда эди, бу каби баёнотлардан кейин, билмадим ким билан ва нима ҳақида келишиш мумкин ва ким буни кафолатлайди”, - деди Россия президенти Бишкекдаги матбуот анжуманида.
Маълумот учун, Меркел Die Zeit нашрига интервьюсида 2014 йилги Минск шартномалари аслида Украинани қуролланиш учун вақт ютишга уриниш эканлигини айтди. Украина эса бундан кучайиш учун фойдаланган. Биз ҳозир кўраётган Украина ва 2014-2015 йиллардаги Украина икки катта фарқ. "Путин ўшанда осонгина ғалаба қозониши мумкин эди", деди Меркель.