ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинганига 30 йил тўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонуни билан тасдиқланган.
Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир”, деб белгилаб қўйилган.
Мадҳия Мутал Бурхонов мусиқаси, Абдулла Орипов шеъри асосида яратилган.
Мадҳия мусиқаси яратилиши тарихи мустақил Ўзбекистон тарихидан ҳам узоқроқ. Унинг тарихи Ўзбекистон ССРнинг биринчи мадҳияси яратилиши вақтига бориб тақлади. 1946 йилда СССРнинг илк мадҳияси пайдо бўлганидан сўнг (1944йил) Ўзбекистон ҳам ўз мадҳиясини яратишга киришади.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг янги давлат мадҳиясига эҳтиёж туғилди. Мадҳия мусиқаси танловида ўша вақтлар энди ижодини бошлаган бастакор Мутал Бурҳонов мусиқаси ғолиб чиқади. Унга Абдулла Орипов янги матн ёзди.
Шу тариқа А. Орипов ва М. Бурҳонов томонидан яратилган асар Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси сифатида тасдиқланди. Ўшанда 1992 йилнинг 10 декабри эди.