Ўтган суткада икки мингдан зиёд чақалоқ дунёга келди - ССВ

Сутка давомида 1295 нафари ўғил бола ва 1175 нафари қиз бола дунёга келди. Ўғил болалар қизларга нисбатан 120 нафарга кўп тўғилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган суткада 2470 нафар чақалоқ дунёга келди, уларнинг 11 нафари эгизак. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, сутка давомида 1295 нафари ўғил бола ва 1175 нафари қиз бола дунёга келди. Ўғил болалар қизларга нисбатан 120 нафарга кўп тўғилди.
Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:
Қашқадарё — 275 нафар;
Фарғона — 274 нафар;
Самарқанд — 266 нафар;
Андижон — 222 нафар;
Наманган — 212 нафар.
Кеча соат 08:00 дан 10 декабрь 08:00 гача “103” хизматида 2751та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди. “Тез ёрдам”га 38 093та чақириқ келиб тушди.
Энг кўп чақириқлар:
Фарғона вилояти — 4573 та;
Андижон вилояти — 4566 та;
Наманган вилояти — 3961 та;
Тошкент шаҳри — 3699 та;
Тошкент вилояти — 3072 та.
Мамлакат бўйича "103" хизмати орқали шифохонага ётқизилган беморлар сони 3198тани ташкил этди. Шундан 2360 нафари катталар бўлса, 838 нафари болалар.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази:
Жами мурожатлар – 3839та
Госпитализация қилинганлар – 980 нафар.