Москвада XVIII Халқаро мусулмонлар форуми якунланди

Россияда бу йил Волга Булғорияси томонидан Ислом динини қабул қилганининг 1100 йиллик байрами нишонланмоқда.
Sputnik
ОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. 2022 йилнинг 7-10 декабрь кунлари Москва шаҳрида “Адолат ва мўътадил: дунё тартибининг илоҳий тамойиллари” XVIII Халқаро мусулмонлар форуми бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Россияда давлат миқёсида Волга Булғорияси ҳалқлари томонидан Ислом динини қабул қилганининг 1100 йиллик байрами нишонланмоқда. Халқаро мусулмонлар форуми ушбу байрам доирасидаги якуний тадбирга айланди.
Форум иштирокчиларига Россия президенти Владимир Путиннинг, Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг мурожаатлари ўқиб эшиттирилди.
Хусусан “Ушбу байрамни кенг нишонлаш Россия мусулмонлар уммасини жипслаштириш ҳамда дунё мусулмонлари орасида Россиянинг обўйини орттиришга хизмат қилади.
Юзлаб йиллар давомида Россия мусулмонлари Ватанга садоқат билан хизмат қилиб, давлатни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшиб келишмоқда. Бугун ҳам, махсус операция доирасида мусулмон аскарларимиз фидокорлик ва жасорат намойиш қилишмоқда.
Барчангизга муваффақият тилайман”, - дейилган Россия президенти сўзида.
Форумда иштирок этиш учун дунёнинг ўнлаб давлатларидан бир неча юзлаб нуфузли меҳмонлар Москвага ташриф буюришди. Улар орасида Туркия Дин ишлари бошқармаси бошлиғи доктор Эрбас, Ислом Мазҳабларини Яқинлаштириш Бутунжаҳон Ассамблеяси Бош Котиби Доктор Ҳамид Шаҳриорийнинг ва бошқа қатор шахслар бор.