Бозорларда мева-сабзавот нархлари ошди – тафсилотлар

Ноябрь ойида мева-сабзавот маҳсулотлари нархлари октябрь ойига нисбатан ўзгарди. Унга кўра, бозорларда олма 1,9 %га ошган бўлса, лимон 18,8 %га арзонлашган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Бозорларда айрим турдаги мева-сабзавот нархларида ўсиш кузатилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Ноябрь ойида мева-сабзавот маҳсулотлари нархлари октябрь ойига нисбатан ўзгарди. Унга кўра, бозорларда олма 1,9 %га ошган бўлса, лимон 18,8 %га арзонлашган.
Нархи ошган маҳсулотлар:
Нок – 2,5 %га ошган;
Шафтоли – 1,9 %га ошган;
Узум – 4,5 % га ошган;
Банан – 3,3 % га ошган;
Тарвуз – 6 % га ошган;
Қовун – 3,2 % га ошган;
Бодринг – 75 % га ошган;
Помидор – 24 % га ошган;
Сабзи – 5,8 % га ошган;
Картошка – 2,2 % га ошган;
Пиёз – 11,1 % га ошган.
Нархи арзонлашган маҳсулотлар:
Шолғом – 2,3 % га арзонлашган;
Турп – 2,1 % га арзонлашган.
Маълумот учун, пиёз нархининг нархи Тошкент шаҳрида 2 500 – 5 500 сўмга тенг. Картошка нархи эса 3 000 – 6 000 сўмни қайд этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 8,0 миллион тонна сабзавотлар етиштирилган, Андижон вилояти бу борада етакчи. Сабзавотлар етиштириш ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 % га ошган.