Беларус чегарасида яна бир қочоқ оғир аҳволда топилди - видео

Беларус чегарачилари Латвия томонидан мажбурлаб чиқариб юборилган суриялик қочоқни топиб олишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Беларус чегарачилари Латвия чегараси яқинидаги ўрмондан суриялик қочоқни топиб олишди. У ҳолсизлик ва совуқдан ҳушсиз ҳолатда эди, деб хабар қилмоқда Sputnik Беларусь.
Шифокорлар уни реанимацияга жойлаштиришди.
Маълум бўлишича, Латвия хавфсизлик кучлари қочқинни Белоруссия ҳудудига мажбурлаб чиқариб юборишган.
Айтиш жиозки бу биринчи ҳолат эмас, бундан олдин ҳам белоруссиялик чегарачилар Польша ва Латвия чегаралари яқинида бир неча бор калтакланган ва ҳатто вафот этган яқин шарқ мамлакатидан келган қочқинларни топиб олган эди.
Шу ўринда Европанинг ғалати “меҳмондўстлиги” яққон кўзга ташланиб қолади. Бир томондан миллионлаб украиналикларга турар жой ва пул бериб иккинчи томондан суриялик қочқинларни сувуқда мажбурлаб ўрмонга ҳайдашмоқда.
Апрел ойида Германияда украиналик қочқинларни жойлаштириш мақсадида минглаб афғонистонлик қочқинларни улар яшаб турган уйларидан чиқариб, вақтинчалик мигрантлар лагерларга жойлаштираётгани ҳақида ОАВ маълум қилган эди.
Европача меҳмондўстлик шунақа бўлса керак.