ТОШКЕНТ, 9 дек - Sputnik. Россия ҳамкор давлатларга газни 10 баравар арзон сотмоқда - деди Россия президенти Владимир Путин Бишкекда ЕОИИ саммитидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
"Мана қаранг Европа бозорида бугун газ нархи 1700 га чиққан бўлса, биз ҳамкор давлатларга газни 10 ва ундан ортиқ маротаба арзон сотмоқдамиз. Бу албатта ушбу давлатларга қўшимча маблағларни бошқа соҳаларга йўналтириш, оилаларни қўллаб-қувватлаш имконини беради", - деди Путин.
Ундан ташқари Россия президенти Россияда ишсизлик, ҳамкор давлатлардан ишчи кучига ҳалиям эҳтиёж борлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.