ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Ўзбекистонда шу йилнинг 11 ойида “103” хизматига жами 11 735 450 та чақириқ келиб тушган. Бу ҳақда бугун, 9 декабрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Энг кўп чақириқ келиб тушган ҳудудлар:
Фарғона вилояти – 1 366 853 та;
Андижон вилояти – 1 269 113 та;
Тошкент шаҳар – 1 155 053 та;
Тошкент вилояти – 1 151 757 та;
Наманган вилояти – 1 095 444 та.
2022 йилнинг 11 ойида “103” хизматига жами 4 911 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Ўтган йилнинг мос даврига қараганда асоссиз мурожаатлар сони 1,5 баробарга камайган.
Шунингдек, 2022 йилда “тез ёрдам”да фаолият юритаётган шифокорлар сони 13 минг 798 нафарни ташкил этиб, таъминланганлик даражаси 90,7 фоизга етди.