Ўзбекистон ва ЕОИИ

Ўзбекистон ЕОИИ ҳамкорларининг энг кучли ўнлигига кирди

Рўйхатнинг кучли ўнлигига Ўзбекистондан ташқари Хитой, Ҳиндистон, Миср, Вьетнам, БАА, Бразилия, Индонезия, Мексика ва Туркия киритилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар учун ҳамкорлик бўйича ТОП-20 та устувор давлатни аниқлади. Ўзбекистон ушбу рейтингнинг кучли ўнлигига кирди. Бу ҳақда Sputnik мухбири ЕИК матбуот хизматига таяниб хабар бермоқада.
Рўйхатнинг кучли ўнлигига Хитой, Ҳиндистон, Миср, Вьетнам, Ўзбекистон, БАА, Бразилия, Индонезия, Мексика ва Туркия киритилган.
Иккинчи ўнликка Озарбайжон, Сербия, Исроил, Мўғулистон, Саудия Арабистони, Таиланд, Эрон, Бангладеш, Сенегал, Жазоир киритилган.
Аввалроқ ЕИК Интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўлами бўйича ҳам, ўзаро ҳамкорликнинг сифати ва чуқурлиги бўйича ҳам ЕОИИнинг энг яқин ҳамкори эканини таъкидлаган эди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ЕОИИга аъзо мамлакатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони сезиларли даражада ошди. Уларнинг сони 4,5 мингга етди.
ЕОИИ аъзолари Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистондир. 2020 йилда Ўзбекистон бирлашиш жараёнида кузатувчи мақомига эга бўлди.