Ўзбекистон ва ЕОИИ

Ўзбекистон ЕОИИ билан ҳамкорликни қайси йўналишларда ривожлантиришга тайёр - Арипов

Ўзбекистон бош вазири Бишкекда бўлиб ўтаётган ЕИК кенгашида республика ЕОИИ доирасида қандай йўналишларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлигини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 дек - Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Бишкекда бўлиб ўтаётган ЕОИИ Иқтисодий комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этиб нутқ сўзлади.
Ўз сўзида Ўзбекистон бош вазири республика ЕОИИ билан иқтисодий ҳамкорликни давом эттириш ва уни чуқурлаштиришга тайёр эканини билдирди.
Арипов айтишига кўра, Бугунги кунда Ўзбекистон ва ЕОИИ орасида ҳамкорлик илдам ривожланмоқда.
"Хусусан сўнгги йил давомида Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ҳам ошиб бормоқда. Ўтган йили ушбу кўрсатгич 30 фоизга ошган бўлса, бу йил - 40 фоизга ўсди" - деди Арипов.
Ўзбекистон ва ЕОИИ ҳамкорлиги Ўзбекистон ЕИК билан имзоланган меморандум ва 3 йиллик режа доирасида ҳамкорлик қилмоқда. Шунингдек, республика ЕИКнинг алоҳида жараёнларига қўшилишга муваффақ бўлди. Булар савдо тартиб-қоидаларини рақамлаштириш, иқтисодиётларни янги воқеликка мослаштириш бўйича ҳам ҳамкорлик йўналишларидир.
Бош вазир айтишига кўра, Ўзбекистон қуйидаги йўналишлар бўйича ЕОИИ билан ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори:
Ўзаро савдони ошириш учун қулай шароитлар яратиш. Ўзбекистон эркин савдо зонаси ҳақидаги шартномага амал қилишда давом этади.
Ўзбекистон миллий техник регламентларини ЕОИИ нормаларига мувофиқлаштиришни давом эттирмоқда;
Ўзбекистон келажакда ҳам ЕОИИ давлатлари билан кооперацион алоқаларни ривожлантириш тарафдори. "Бугун биз ЕОИИ давлатлари билан ҳамкорликла саноат технопарклари ва инфратузилма лойиҳаларни ривожлантирмоқдамиз. Жорий йилнинг ўзида республикада ЕОИИ мамлакатлари билан 1000 та янги корхона очилди. Уларнинг умумий сони 5000 дан ошди" - деди Арипов ;
Янги мустаҳкам ишлаб чиқариш занжирларини яратиш. Улар бизнинг давлатларимизнинг индустиралд ривожланишига ёрдам беради. Ушбу йўналишда кооперацион алоқаларни ривожлантириш ва локализацияни чуқурлаштириш бўйча қўшма йўл харитасини қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади;
Транспорт йўналишларини диверсификация қилиш, ҳужжатлар расмийлаштиришни рақамлаштириш ва соддалаштириш, янги логистика тармоқларини ривожлантириш;
Ўзбекистон Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Осиё Тинч Океани ҳудудларига самарали транспорт коридорларини ишлаб чиқиш лойиҳаларида фаол иштирк этишга тайёр;
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга қаратилган илмий изланишлар бўйича алоҳида дастурга асосан ҳамкорлик қилиш муҳим;
Ўзбекистонга нисбатан озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом-ашё маҳсулотларини экспортини чеклаш режимини қўлламаслик;
Меҳнат миграцияси ва мутахассисларнинг эркин ҳаракатланиш масалаларида ЕОИИ билан ҳамкорликни давом эттириш.
Сўз якунида Арипов ЕОИИ давлатлари раҳбарларига Шавкат Мирзиёевнинг тилакларини етказди.