"Москва-Самарқанд" йўналишидаги авиарейс Тошкент аэропортига йўналтирилди

Бунга Самарқанд аэропорти учиш-қўниш йўлаги қордан тозаланмаганлиги сабаб бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. "Москва-Самарқанд" йўналишидаги SU1874 авиарейси Тошкент аэропортига йўналтирилди.
Айтилишича, бунга Самарқанд аэропорти аэродроми йўлаги қордан тозаланмаганлиги сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь куни Самарқанд аэропорти ноқулай об-ҳаво туфайли самолётлар парвози учун вақтинча ёпилганди. Аэродромини қоплаб олган қалин қор авиапарвозлар учиши ва қўниши учун аэродром йўлаги ҳолати вақтинча ёпилишига олиб келган.