Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ саммитининг кун тартиби маълум бўлди

Саммит доирасида тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувлар режалаштирилган. Шундан сўнг матбуот баёноти эълон қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Бугун Бишкек яқинидаги "Ала-Арча" давлат қароргоҳида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.
Саммит дастури:
12:00 - "Конгресс-холл"га иштирокчиларнинг келиши;
12:00–12:30 — Қирғизистон президенти Садир Жапаров ЕОИИ давлат раҳбарларини қутлаш маросими, биргаликда суратга тушиш;
12:30–13:30 - тор доирадаги учрашув;
13:30-13:35 - Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг келиши;
13:50–14:50 - кенгайтирилган сеанс;
14:50–15:00 — якуний ҳужжатларни имзолаш;
15:00–15:20 — йиғилиш якунлари бўйича матбуот баёноти (Садир Жапаров ва ЕEК ҳайъати раиси Михаил Мясникович сўзга чиқади).
Sputnik Қирғизистон хабарига кўра, айни дамда Ала-Арча қароргоҳига Арманистон президенти Никол Пашинян, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевлар етиб келишди.