Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ етакчилари Бишкекдаги саммит якунлари бўйича 15 та ҳужжат имзолади

Бишкекдаги саммит якуни бўйича интеграцияни ривожлантиришга қаратилган 15 та ҳужжат имзоланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Бугун, 9 ноябрь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар раҳбари Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган йиғилишда 15 та ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Хабарга кўра, улар орасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги битимга электрон шаклда хизматлар кўрсатишда билвосита солиқларни ундириш тартибини белгилаш нуқтаи назаридан ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённома, Бирлашган Араб Амирликлари билан эркин савдо шартномаси тузиш бўйича музокараларни бошлаш тўғрисидаги қарор ва иттифоқнинг 2023 йилга мўлжалланган халқаро фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисидаги қарор бор.
Имзоланган ҳужжатлар рўйхати:
1.
2014 йил 29 майдаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномага электрон шаклда хизматлар кўрсатишда билвосита солиқларни ундириш тартибини белгилаш бўйича ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома;
2.
“Бирлашган Араб Амирликлари билан эркин савдо шартномасини тузиш бўйича музокараларни бошлаш тўғрисида”ги қарор;
3.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқи халқаро фаолиятининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари тўғрисида”ги қарор;
4.
“Евроосиё иқтисодий комиссияси Регламентиннинг 1-иловаси 63-бандига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарор;
5.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги ваколатли органлари раҳбарлари кенгаши тўғрисида”ги қарор;
6.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида Ягона хизматлар бозори амал қилувчи хизматлар тармоқлари (қуйи тармоқлари) рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарор;
7.
“(Ўтиш давридаги) Либераллаштириш режаларига мувофиқ Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида хизматларнинг ягона бозорини шакллантириш бўйича ишлар давом эттириладиган хизматлар тармоқларини (кичик тармоқларини) аниқлаш мақсадида хизматларни либераллаштиришнинг устувор йўналишлари рўйхати тўғрисида”ги қарор”;
8.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” медали билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарор;
9.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқи органларида ташқи аудит (назорат) тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарор;
10.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқи бюджетининг 2021 йилги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тўғрисида”ги қарор;
11.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқининг 2023 йилги бюджети тўғрисида”ги қарор;
12.
“Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Евроосиё иқтисодий иттифоқи судига мурожаат қилишда тўланадиган йиғим миқдорини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор;
13.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқи органларига раислик қилиш тўғрисида”ги қарор;
14.
“Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида”ги фармойиш;
15.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида саноат кооперацияси лойиҳаларини молиялаштириш манбалари ва механизмлари тўғрисида”ги масала доирасида кўрсатма.
2023 йилда ЕОИИнинг устувор йўналишлари МДҲ давлатлари ва бошқа яқин хориж давлатлари билан ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Жануби-Шарқий Осиё давлатлари (АСEАН), Европа Иттифоқи (ЕИ), БРИКС давлатлари ва Марказий Осиё ва Яқин Шарқдаги бошқа манфаатдор давлатлар ва бирлашмалар билан Катта Евроосиё ҳамкорлиги ғояси контекстида мулоқотни ривожлантириш, шунингдек, янги бозорларга чиқиш ва ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш орқали экспорт салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш бўлади.